Даҳшат: Жиззахлик эркак 2 яшар ўғлини заҳарлаб, ўгай ўғлини калтаклаб келган

Даҳшат: Жиззахлик эркак 2 яшар ўғлини заҳарлаб, ўгай ўғлини калтаклаб келган

@Sirdaryo
Фото: "Aniq.uz"

Жиззах вилояти Фориш тумани Қизилқум маҳалласида истиқомат қилувчи 2 ёшли М.М. ҳашаротларга қарши қўлланиладиган “Нурель” кимёвий воситасидан заҳарлангани боис туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Олиб борилган терговга қадар текшириш давомида жабрланувчи М.М.ни отаси - Наманган вилояти Чуст туманида доимий рўйхатда турувчи, Фориш туманининг Қизилқум маҳалласига деҳқончилик қилаётган, 1978 йилда туғилган М.И. заҳарлаганлиги аниқланди. Бу ҳақда "Постда" нашри ёзмоқда, дейилади "Aniq.uz" хабарида.

Шунингдек, М.И. шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Ш.М.нинг 8 ёшли фарзанди М.Ж.ни ҳам мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб, ҳақоратлаб келган. Хусусан, 2020 йилнинг март ойида М.Ж.нинг устига қайноқ сув сепиб, куйиш жароҳати етказган. Бола танасида ушбу жароҳат белгилари ҳам мавжуд.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.

Report Page