Гулистонлик фуқаро икки нафар "дўстлари" билан, Тошкентда талончилик қилди

Гулистонлик фуқаро икки нафар "дўстлари" билан, Тошкентда талончилик қилди

@Sirdaryo
Фото: ИИВ

2019 йил 2 август куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи 24 ёшли С.Т., Гулистон тумани Ҳамробаев кўчасида яшовчи, муқаддам судланган 24 ёшли Э.Ж., Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи 26 ёшли А.Ф.лар Бектемир тумани Фарғона йўли кўчасида Олмазор туманида яшовчи 31 ёшли Р.А.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 380 000 сўм пуллари ва 200 АҚШ долларини тортиб олиб кетганлар. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида С.Т., Э.Ж., А.Ф.лар ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Report Page