Сирдарёда "Нексия"ни олиб қочган фуқарога суд ҳукми ўқилди

Сирдарёда "Нексия"ни олиб қочган фуқарога суд ҳукми ўқилди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг ўз биносида очиқ суд мажлисида бўлиб, раислик қилувчи судья И.Ёриев, судья ёрдамчиси К.Абдурахмановнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Сирдарё туман прокурорининг ўринбосари З.Кличевнинг иштирокида, Д.Рга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди.  

Суд, судланувчи, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни, аниқлади Вояга етмаган Д.Р хавфли рецидивист бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, 2019 йил 6 сентябрь куни тахминан соат 23:30 ларда, Сирдарё тумани, “Камолат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи М-34 автойўлининг Тошкент-Термиз йўналиши бўйича 70 км.даги йўл четида жойлашган “А.И” ЯТТга қарашли озиқ-овқат дўконига ҳаридор тариқасида кириб, сотувчи фуқаро Н.Анинг бошқа мижозларга хизмат кўрсатиш билан чалғиб, турганидан фойдаланиб, музлатгич устида қолдирган нархи 950.000 сўмлик сариқ (олтин) рангли, “Xiomi Redmi 4” русумли уяли алоқа воситасини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган ва қўлга киритган “Xiomi Redmi          4” русумли уяли алоқа воситасини Тошкент шаҳри, Занги-ота тумани, “Эркин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Х” исмли номаълум шахсга 100.000 сўмга сотиб, жиноий йўл билан топилган пул маблағларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб, фуқаро А.Нга 950.000 сўм зарар етказган. 

Д.Р ўзининг хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилган. 

Бундан ташқари, Д.Р ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб,       2019 йил 8 сентябрь куни Сирдарё туман ҳудудидан ўтувчи М-34 автойўлининг Термиз-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.Энинг ишончнома асосида бошқариб келаётган, “VI-VA ТRAVEL” МЧЖга тегишли бўлган оқ рангли, “Нексия-3” русумли, 01779ХЕА давлат белгили автомашинасига Тошкент шаҳрига кетиш учун йўловчи тариқасида ўтириб, тахминан соат 20:00 ларда Э.А Сирдарё тумани, “Ёшлик” МФЙ, Фирдавс кўчасида жойлашган “Янги ҳаёт” жомъе масжидига номоз ўқиш мақсадида автомашинасини очиқ ҳолда қолдириб кириб кетганида, у автомашинанинг калити жойида қолганидан фойдаланиб, автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаса-да, транспорт воситасини олиб қочиб, Тошкент шаҳарга қадар бошқариб бориб, Тошкент шаҳар, Сирғали туманида жойлашган Тошкент аэропортининг    3-терминал биноси ёнидан ўтган ҳалқа йўлида бошқарувни йўқотиб, ҳаракатланиб кетаётган оқ рангли, “Спарк” русумли автомашинага урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган ва воқеа жойида ушланган. 

Д.Р ўзининг хатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир қилган. 

Судланувчига нисбатан қонуний жазо тайинланган. 

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси И.Ёриев

Report Page