Сирдарёда Профессионал таълим муассасаларида – янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари давом этмоқда
@SirdaryoЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-апрелда ўтказган видеоселектор йиғилишининг 28-сонли баёнида берилган топшириқлар, Ўзбекистон Республикаси Админстрациясининг 2020 йил 12 майдаги 02-1498-сонли кўрсатмаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг 2020 йил 13 июндаги 180-сонли қарори асосида вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси тасарруфидаги профессионал таълим муассасаларида 2020/2021 янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан вилоятдаги 11 та касб-ҳунар мактабларига махаллий бюджет хисобидан 3,220 млн сўм , Республика бюджети ҳисобидан 4,080 млн сўм маблағ ажратилди, ажратилган маблағларга касб-ҳунар мактабларининг олд фасад қисмини янги қиёфага келтириш, замонавий аудиторияларни ташкил қилиш, таълим муассасалардаги касблар ва йўналишлардан келиб чиқиб замонавий жиҳозлар, электороника жихозлари билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Касб-ҳунар мактабларига бу йил умумтаълим мактаблариниг 9-синф битирувчиларидан 2220 нафар ўқувчилар қабул қилиниб, уларни янги ўқув йилида жихозланган ўқув устахоналарида барча шарт шароитлар яратилган аудиторияларида кутиб олиш учун ҳудудий бошқарма ва касб-ҳунар мактабларида фаолият олиб бораётган қурилиш ташкилотлари фидоилик билан иш олиб бормоқдалар.
Вилоятдаги 11 та касб-ҳунар мактаблари, 6 та коллеж ва 4 та техникумларда олиб борилаётган қурилиш – таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 2 сентябрга қадар тўлиқ якунига етказиш ва янги ўқув йилини янги профессионал таълим муассасаларида бошлаш учун барча ишлар режалаштирилган.
Сирдарё вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармасининг матбуот хизмати