Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг VI чақириқ ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг VI чақириқ ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди

@Sirdaryo
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 6 август куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

1. Жорий йил 1 август ҳолатига кўра, бандлиги таъминланган ва доимий даромад манбаи яратилганлиги муносабати билан “темир дафтар”дан чиқарилганлар ҳамда “темир дафтар” дан чиқарилганлар ўрнига янги оилаларни киритиш бўйича сектор раҳбарларининг ахбороти;

2. Ширин шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йил  иккинчи чорак даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми хисобидан маблағларни тақсимлаш тўғрисида;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “2017-2021 йилларда ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2910-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича шаҳарда амалга оширилган ишлар юзасидан “Сувтаъминот” МЧЖ шаҳар бўлими бошлиғи Н.Қурбоновнинг ҳисоботи.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-4185-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Гулистон шаҳар “Болалар шаҳарчаси”нинг 2019/2020 - ўқув йили битирувчиси Сувонқулов Элёрни уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредити асосида бериладиган уй-жой учун бошланғич тўлов маблағини ажратиш тўғрисида.

Ҳар бир масала юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъул раҳбарлар ҳисоботлари тингланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари ҳисоботлари тингланиб, депутатлар томонидан саволлар, таклифлар ва мулоҳазалар асосида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар умумий овоз бериш йўли билан тасдиқланди.

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page