Автомобилда ҳайдовчининг ўзи кетаётганда ниқоб тақиш қоидаси ўзгардими?

Автомобилда ҳайдовчининг ўзи кетаётганда ниқоб тақиш қоидаси ўзгардими?

@Sirdaryo
Фото: Everyday.uz

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилар ниқобсиз кетаётгани учун ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотда шунингдек, автомашина бошқарувида тиббий ниқоб тақиш қоидаси ўзгаргани ҳам айтилган.
Тошкент ИИББ матбуот хизмати автомашинада тиббий ниқоб тақиш қоидаси ўзгармаганини маълум қилди дейилади everyday.uz хабарида. Шунингдек, қайд этилишича, автомобилда ҳайдовчининг фақат ўзи бўладиган бўлса ниқоб тақиши шарт эмас.

Ниқобни автомобиль ичида яна йўловчилар бор бўлса тақиш шартлиги таъкидланди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 23 март санасидан бошлаб тиббий ниқобни тақиш мажбурий қилиб қўйилди. Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда карантин энг камида 15 августа қадар давом этади.

Report Page