Мирзаобод туманида коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб- қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар

Мирзаобод туманида коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб- қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар

@Sirdaryo
Мирзаобод туман ҳокимлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармони қабул қилинди.

Мирзаобод туман ҳокимлиги

Фармонга кўра аҳолининг кабағал қатламларига уч босқичда ёрдам кўрсатилади. Биринчиси, “темир дафтар” шакллантирилгандан кейин “Саховат ва кўмак” жамғармалари орқали камбағал оилаларга пул, озиқ-овқат ва дори-дармон шаклидаги ёрдам, иккинчиси, юқоридаги Фармоннинг 5-бандига биноан “темир дафтар”га киритилган камбағал оилаларга Қурбон Ҳайити арафасида кўрсатилган моддий ёрдам бўлса, учинчиси Фармоннинг 1-бандига мувофиқ, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатлари (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг ҳар бир аъзосига республика бюджетидан жон бошига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Кўпчиликка маълумки, Фармоннинг 5-бандига асосан, муқаддас Қурбон Ҳайити арафасида республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан туманимиз сектор раҳбарлари томонидан 440 та оиланинг ҳар бирига 750 минг сўмдан жами 330.0 миллион сўм моддий ёрдам пуллари тўлиқ тарқатилди.

Туманимизда 2020 та кабағаллик даражасида яшаётган оилалар “Темир дафтар”га киритилган эди. “Темир дафтар”га киритилиб, жорий йилнинг 1 августига қадар бандлиги таъминланган ва доимий даромад манбаи яратилган 444 та оила халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ рўйхатдан чиқарилди.

Эндиликда юқорида қайд этилган Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда “темир дафтар”дан чиқарилганларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш юзасидан таклифлар шакллантирилади.

Мирзаобод туман ҳокимлиги

Маълумот ўрнида айтишимиз керакки, “темир дафтар”дан чиқарилганларнинг ўрнига янги оилаларни киритиш юзасидана) Оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ногиронлиги ва сурункали касалликка чалинган аъзолари мавжудлиги; таклифлар шакллантиришда қуйидаги мезонга мослигига эътибор қаратилади:

б) оиланинг якка-ёлғиз кексалар, бевалар ва ўзгалар қарамоғига муҳтож кам таъминланганлардан иборатлиги;

в) 5 ва ундан кўп фарзанди бор оилалар;

г) коронавирус пандемияси сабабли қўлланилган карантин чоралари натижасида ўзининг даромад манбаини йўқотган (шу жумладан, четдан қайтган меҳнат муҳожирлари), бироқ “темир дафтар”га киритилмай қолган оилалар;

д) оиланинг ҳақиқатда эҳтиёжманд, ночор ва моддий кўмакка муҳтожлиги.


Мирзаобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Report Page