Сирдарёда 3 сотих ер майдони 1000 АҚШ долларига баҳоланди (фирибгар қўлга олинди)

Сирдарёда 3 сотих ер майдони 1000 АҚШ долларига баҳоланди (фирибгар қўлга олинди)

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бу ҳақда таниқли блогер, ҳуқуқшунос ва журналист Зафарбек Солижонов каналида хабар берилмоқда.

"Тезкор: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сайхунобод туман бўлими ва ДХХ ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Туман кадастр филиали муҳандиси С. фуқаро Г. га туманда шахсий уй-жой қуриши учун 3 сотих ер майдонини аукцион орқали олиб бериши эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган.

500 долларни олганда қўлга тушган. Унга фирибгарлик моддаси доирасида иш қўзғатилди. Яъни ер аукционда сотилишини била туриб алдаб пулини олмоқчи бўлган. Тегишли модда доирасида иш қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда", - дейилади хабарда.

Report Page