“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” - Сирдарё вилоятида Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини адолатли ва шаффоф тўлаш мезонидир!

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” - Сирдарё вилоятида Ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловларини адолатли ва шаффоф тўлаш мезонидир!

@hokimiyatpress
Фото: Вилоят молия бош бошқармаси

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида пандемия даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Президентимиз томонидан «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри жорий этилиши белгиланди.

Мазкур тизим Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 308-сонли қарорига асосан Сирдарё вилоятининг кам таъминланган оилаларига «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида вақтинчалик низоми билан Сирдарё вилоятида тажриба –синов тариқасида жорий этилган эди. Видеоселектор йиғилишида мазкур тизим Сирдарё вилоятида тажрибадан ўтиб, ўз самарасини кўрсатгани ва жорий йил якунига қадар уни барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилиши таъкидлаб ўтилди.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда Сирдарё вилояти бўйича 2020-йилнинг 1-ярим йиллигида 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, 2 ёшгача бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам маблағлари учун жами 77 078 нафар оилага 33 млрд. 126,9 млн.сўм маблағлар ўз вақтида тўлиқ молиялаштирилди.

Жумладан, Сирдарё вилояти бўйича 14 ёшгача болалари бўлган 17 310 нафар оилага 4 381,9 млн.сўм, 2 ёшгача бола парваришидаги 50 059 нафар оилага 21 725,7 млн.сўм нафақа маблағлари, кам таъминланган 9 710 нафар оилага 3 165,4 млн.сўм моддий ёрдам маблағлари ҳамда ушбу оилаларга компенсация тўловлари учун 3 853,9 млн.сўм маблағ молиялаштирилди.

Report Page