СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН МЕГА-ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН МЕГА-ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

@Sirdaryo
Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги Сирдарё вилоят адлия бошқармаси аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз!” номли мегатанловни эълон қилади. 

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

“Энг яхши журналистик материал учун”,
“Энг яхши блокпост учун”,
“Энг яхши карикатура учун”,
“Энг яхши флаер, буклет, баннер, видеоролик учун”.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ўз ижодий материалларини, номинация номини кўрсатган ҳолда, адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимига паспорт нусхаси ва резюмеси билан биргаликда топширади. 

“Энг яхши журналистик материал учун”, “Энг яхши карикатура учун”, “Энг яхши флаер, буклет, баннер, видеоролик учун” номинацияларига материаллар электрон ва (ёки) босма (PDF) шаклда тақдим этилади.

“Энг яхши блокпост учун” номинациясига материаллар блогпост манзили кўрсатилган ҳолда топширилиши керак.

Танловда иштирок этиш бўйича материаллар 12 августга қадар қабул қилинади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш ҳақидаги маълумот (тақдирлаш, маросими ўтадиган сана, жой, ғолиблар рўйхати ва бошқалар) Адлия бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Танловнинг ҳар йўналиши бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолиблари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. 

Танлов натижаларини эълон қилиш ҳамда ғолибларни тақдирлаш “Мустақиллик куни” байрами арафасида бўлиб ўтади. 

Мурожаат учун телефон: 67/225-15-47

Мегатанлов - қобилиятингизни намоён этиш учун кенг имконият!

Report Page