Сирдарёда 6 август куни автотранспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун 42 миллион 370 минг сўм пул тўланди

Сирдарёда 6 август куни автотранспорт воситалари ойналарини қорайтириш учун 42 миллион 370 минг сўм пул тўланди

@Sirdaryo
Фото: Водители ГУЛИСТАНА

Вазирлар Маҳкамаси томонидан шу йил 2 августда қабул қилинган “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор билан автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришнинг янги тартиби белгиланди, бунинг учун амалга ошириладиган тўловлар сезиларли даражада камайди.

5 августдан янги тартиб асосида автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга рухсатномалар бериш бошланди.

Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, дастлабки кунда Сирдарё вилояти бўйича 19 та шахсий автомобиллар ойналари тусини ўзгартириш учун 42 миллион 370 минг сўм тўлов амалга оширилган ва рухсатномалар берилган.

Ҳозирча иккинчи тоифа (енгил автотранспорт воситалари орқа ва олд ён ойналар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари – 11 миллион 150 минг сўм) бўйича рухсатнома олиш бўйича Сирдарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига мурожаат келиб тушмаган.

6 август куни ойналарни қорайтириш учун рухсатномалар фақатгина вилоят ИИБ ЙҲХБ расмийлаштириш ва имтиҳон олиш бўлими томонидан берилган. Вилоятда яна иккита туманлараро имтиҳон олиш ва расмийлаштириш бўлимлари фаолият кўрсатишини ҳисобга олсак, рухсатхоналар миқдори кун сайин ошиб бориши табиий.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Report Page