Менда таклиф бор: Мактаб дарсликлари бепул бўлсин

Менда таклиф бор: Мактаб дарсликлари бепул бўлсин

@Sirdaryo
Фото: adolat.uz

Маълумки, республика мақсадли китоб жамғармаси (РМКЖ) томонидан ҳар йили мактаб ўқувчиларига ижара шартномаси асосида дарсликлар етказиб берилади. Бир оилада ўрта ҳисобда 2-3 нафар мактаб ёшидаги фарзандлар ўқийди. Маълумотларда келтирилишича, ҳар бир ўқувчи дарсликлар ижараси учун 17-18 минг сўм тўлов қилар экан. Аммо ҳамманинг шароити ҳар-ҳил бўлгани учун шу пулни ҳам тўлай олмайдиган ночор оилалар мавжуд.

Партиямизнинг қарашларига кўра албатта, бундай оилалар манфаати ҳисобга олиниши зарур. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир” дейилган. Шундан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, мактабларга тарқатиладиган дарсликлар бепул берилиши ёки табақалаштирилган ҳолда муайян ўқувчиларни ижара тўловидан озод қилиш даркор. Зеро, фарзанднинг яхши билим олиши кўп ҳолларда унинг кучли ижтимоий ҳимояланишига ҳам боғлиқдир. 

Дилноза Умрзоқова,
Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи

Report Page