Гулистон шаҳрида қурилиш ишларининг умумий смета баҳоси 420,0 миллион сўмни ташкил этадиган янги фаввора барпо этилмоқда.

Гулистон шаҳрида қурилиш ишларининг умумий смета баҳоси 420,0 миллион сўмни ташкил этадиган янги фаввора барпо этилмоқда.

@Sirdaryo
Фото: Гулистон шаҳар ҳокимлиги

Гулистон шаҳар Боғишамол маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир фавворанинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшиш хамда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида фаввора атрофига дам олиш учун ўриндиқлар ўрнатилиши кўзда тутилган. Шаҳар ҳокимлиги томонидан бунёд этилаётган ушбу фаввора мустақиллигимизнинг 28-йиллиги муносабати билан ишга туширилиши режалаштирилган. Қурилиш ишларининг умумий смета баҳоси 420,0 миллион сўмни ташкил этади", дейилади шаҳар ҳокимлиги матубот хизмати хабарида.

Report Page