Мирзаобод туманида ташкил этилган туман очиқ биринчилиги спорт мусобақаларида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан келган ёш спортчилар ҳам муносиб иштирок этишди.

Мирзаобод туманида ташкил этилган туман очиқ биринчилиги спорт мусобақаларида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан келган ёш спортчилар ҳам муносиб иштирок этишди.

@Sirdaryo
Фото: Анвар Буронов / Telegram

Жорий йилнинг 5 август куни Сирдарё вилояти Таэквон-ДО ИТФ федерацияси, Мирзаобод тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорликда Наврўз шаҳарчасида жойлашган БЎСМ спорт залида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон!" шиори остида ўғил болалар ва қиз болалар ўртасида спортнинг Таэквон-ДО ИТФ тури бўйича Мирзаобод туман очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Анвар Буронов / Telegram
Фото: Анвар Буронов / Telegram
Фото: Анвар Буронов / Telegram

Мусобақаларда вилоятимиз туман, шаҳарлари ҳамда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятидан жами 150 нафар спортчилар ғолиблик учун беллашишди.

Фото: Анвар Буронов / Telegram
Фото: Анвар Буронов / Telegram

Мусобақалар якунига кўра умумжамоа ҳисобида:

1-ўрин Мирзаобод тумани

2-ўрин Тошкент шахри

3-ўрин Самарқанд вилояти жамоалари ўринларни қўлга киритишди.

Фото: Анвар Буронов / Telegram
Фото: Анвар Буронов / Telegram
Фото: Анвар Буронов / Telegram

Ғолиб ва совриндор спортчилар ҳамкор ташкилотлар томонидан 1-, 2-, 3-даражали диплом ва медаллар билан тақдирланишди.

Анвар Буронов,
Мирзаобод тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи

Report Page