Диққат: Сирдарёда мобил тез тиббий ёрдам бригадалар фаолияти йўлга қўйилди

Диққат: Сирдарёда мобил тез тиббий ёрдам бригадалар фаолияти йўлга қўйилди

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Коронавирус пандемияси сабаб Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларидаги 90 та, оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ оилавий поликлиникасида ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалар фаолияти йўлга қўйилди.

Энди ушбу мобил тез тиббий ёрдам бригадалари белгиланган ҳудудларда тун кун фаолият олиб бориб, аҳолини тўла тўкис қамраб олади. Коронавирус инфекцияси билан касалланган ва енгил формасини бошдан ўтказиб уйда даволанаётган беморларни соғлиғини назорат қилади, ўз кўрсатма ва тавсияларини бериб боради. Бундан ташқари улар ҳар бир беморни, унинг яқин қариндошларини қайта рўйхатдан ўтказиб, соғлиқлари билан боғлиқ муаммоларни қайд этиб боради. Зарур ҳоллардагида, беморларни аҳволи оғирлашган ҳолларда тиббиёт муассасаларига юбориш йўлларини қилишади.

Бу тўғрида эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарорида кўрсатиб ўтилганди. Ушбу қарор биноан Сирдарёда ташкил этилган, 1 врач, 1 нафар ўрта тиббиёт ходими, 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари 24 соатлик, тун кун навбатчилик асосида фаолиятларини бошлаб юборишди.

Бригаданинг ҳар бир аъзоси махсус ҳимоя кийимлари, ҳимоя воситалари, тиббий жиҳоз, дори дармонлар билан таъминланган. Улар хонадонларга, беморларни олдига боришда янги бир маркалик кийим ва ҳимоя воситаларидан фойдаланмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳам ўзини, ҳам бемор яқинлари ҳаётини инфекция юқиш хавфидан ҳимоя қилмоқда

Энг қувонарли томони улар ўз ишларидан мамнун. Чунки улар лавозим мошига кунлик 6 фоизли қўшимча тўловлар ўрнига, қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари тўланадиган бўлди. Бундан ташқари мобил тез тиббий ёрдам бригадалари аъзолари мобил воситалари билан тўлиқ таъминланди. Уларга 688 дона мобил алоқа воситалари тарқатилди.

Ғулом ПРИМОВ,
Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Report Page