Моддий ёрдам шаффоф тарзда етказилмоқда

Моддий ёрдам шаффоф тарзда етказилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Меҳр – мурувват халқимизнинг энг олий, ноёб фазилатидир! Мазкур тушунчалар замирида халқимизга хос эзгу фазилатлар мужассам. Вақт ғанимат, умр ўткинчи. Бу дунёда биздан қоладиган ўчмас из эса хайрли амалларимиздир. Айниқса, муборак Қурбон ҳайити кунида муҳтож оилаларга ёрдам бериш савоб амалларининг энг афзалларидан бири ҳисобланади.

Ана шу мақсадда коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги 346-Ф-сонли фармойиши асосида пул маблағи ажратилди.

Сирдарё вилоятида прокурорлар секторларига ажратилган 493 млн. сўм пул маблағи “Темир дафтар”га киритилган 626 та оилаларнинг ҳар бирига “Қурбон ҳайити” байрами арафасида 750 минг сўмдан тўлиқ тарқатилиши таъминланди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Ушбу маблағларни тарқатиш жараёни бевосита аҳоли иштирокида очиқ тарзда ўтказилиб, тасдиқланган рўйхат асосида тарқатилди ва шаффофликни таъминлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам берилган фуқаролар рўйхати худудлардаги 2-сектор биноларининг кириш қисмига осиб қўйилди.

Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси
Фото: Сирдарё вилоят прокуратураси

Республика миқёсида ижтимоий тармоқларга “бир миллион сўм маблағ ўрнига 500 минг сўм берилибди, 700 минг сўм берилибди ёки маҳалла раиси ўз танишига берибди”, - деган мазмунда аниқ фактларсиз баён этилаётган постлар, баъзи ҳолларда видеолавҳалар ҳам жойлаштирилмоқда. Бу эса ўз навбатида аҳоли ўртасида нотўғри фикр шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жорий йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда Президентимизнинг 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 6038-сон фармони бўйича назарда тутилган пул маблағлари ҳали тарқатилмаганлиги, бу борада тегишли рўйхатлар қайта кўриб чиқилаётганлиги, аҳолининг эҳтиёжмандлик даражаси аниқланаётганлиги билдирилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиздир.

Бундан кўриниб турибдики, ушбу Фармонга асосан коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш борасида алоҳида амалий ёрдам берилиши таъминланади.

Ижтимоий тармоқларда саҳифалар, телеграмм каналларига аниқ фактларга асосланган ва манзили кўрсатилган маълумотлар жойлаштирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бундан ташқари, вилоят прокуратураси органлари томонидан аҳолининг муҳтож қатламларига моддий ёрдамнинг етказилишида маблағларнинг талон-торож бўлиши, таъмагирлик, фирибгарлик, ваколатни суиистеъмол қилиш ҳолатларига йўл қўйилишини  олдини олиш, бундай ҳолатлар аниқланганда, бунга йўл қўйган мансабдор шахслар фаолиятига хуқуқий баҳо бериш ва ўрнатилган тартибда тегишли чоралар кўриш, ажратилган моддий ёрдам маблағларининг манзилли тарқатилиши устидан назорат ўрнатилган.

Ғайрат Сарибоев,
Вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи

Report Page