“Сирдарё” чегара божхона пости орқали кириб келаётган юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида...

“Сирдарё” чегара божхона пости орқали кириб келаётган юк автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида...

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан тақдим этилган тезкор хабарларга кўра, 2019 йил 2 август куни Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости орқали Қозоғистондан Ўзбекистонга “DAF FT XF 105” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган Ўзбекистон фуқароси Д.Б. билан оғзаки савол-жавоб қилинганидан сўнг, унга тегишли бўлган юк автотранспорт воситаси тиркамасининг ён таг қисмига ўрнатилган қўшимча бак эндоскоп кўрик воситаси билан текширилиб кўрилганида, оғзаки сўровда маълум қилинмаган йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган тахминий нархи 1.8 миллион сўмлик 370 литр дизель (солярка) ёқилғисини ҳеч қандай хужжатларсиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3512 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22.06.2018 йилдаги 463-сонли ва 16.10.2018 йилдаги 828-сонли қарорларида белгиланган меъёр талабларини бузган ҳолда Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

Хозирда холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page