Сирдарёда дрон сотишга уринган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Сирдарёда дрон сотишга уринган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья С.Сарибаев, судья ёрдамчиси М.Раимбердиевнинг котиблигида, тарафлардан Сирдарё туман прокурорининг ёрдамчиси Ф.Нариманов ва жамоат ҳимоячиси Ўзбекистон ёшлар итифоқи Ховос туман Кенгаши раиси О.Ғафуровларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244{4}-моддаси 2-қисми “в” банди ва 127-моддаси 3-қисми билан айбланаётган судланувчи Т.А.га оид жиноят ишини кўриб чиқди. 

Суд, судланувчи ва иш бўйича тарафларнинг кўрсатувларини тинглаб, иш материалларини атрофлича тафтиш қилиб, тарафлар музокарасини ва судланувчининг охирги сўзини эшитиб, қуйидагиларни аниқлади судланувчи Т.А ўзининг жиноий шериги вояга етмаган А.Т билан тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлатилиши таъқиқланган “TLW004 TELLO” русумли учувчисиз учадиган (дрон) қурилмасини қонунга хилоф равишда 100 АҚШ долларга сотишга ўзаро келишиб, вояга етмаган А.Т сотувдан тушган пулдан А.Тга 10 АҚШ доллари беришга ваъда қилганидан сўнг А.Т интернетдаги ижтимоий тармоқ, телеграмм мессежеридаги канал орқали “TLW004 TELLO” русумли учувчисиз учадиган “дрон” қурилмаси 120 АҚШ долларига сотилиши ҳақида эълон бериб, “А” исм билан ўзининг телефон рақамини қолдирган, шундан кейин 2020 йил 11 март куни Ш.М.нинг аризаси асосида Сирдарё вилоят ДХБ ходимлари, Сирдарё туман Департамент ходимлари билан хамкорликда тезкор тадбир ўтказилиш режалаштирилиб, Ш.Мга учувчисиз учадиган “дрон” қурилмасини сотиб олиш мақсадида холислар иштирокида 100 АҚШ доллари баённома асосида тақдим этилиб, шу куни соат 13:55ларда Янгиер шаҳар автобекатида Ш.М А.Тдан “TLW004 TELLO” русумли (дрон) учувсиз учадиган қурилмасини 100 АҚШ доллари эвазига сотиб олаётган вақтда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланиб, 100 АҚШ доллари ва “TLW004 TELLO” русумли (дрон) учувчисиз учадиган аппарат ашёвий далил сифатида олинган. 

Судланувчига нисбатан қонуний жазо тайинланган.  

С.Сарибаев,
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг судьяси

Report Page