“Дилозор”нинг ноласи

“Дилозор”нинг ноласи

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бугунги кунда жуда кўпчилик айниқса бекорчилар учун ижтимоий тармоқлар дарду ҳасратларини тўкиб дардлашадиган дўстга айлангандек гўё. Ҳуддики, бу ижтимоий тармоқлар бирор-бир масалаларни ҳал қилиб берадигандек. Кеча «YouTube» ижтимоий тармоғида Нишонов Мирзохиднинг видеосига кўзим тушди.

Ушбу видеода у яшаш хонадони талофат кўрганлиги, жиҳозлари яроқсиз ҳолга келганлиги, шу сабабли давлат унга ё компенсация пули ёхуд янги қурилаётган кўп қаватли хонадонлардан бирини беришини талаб қилган. Нишонов Мирзохид ушбу уйнинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 15 йил давомида топган даромадини тикканлигини маълум қилган.

Ўзи Мирзохид деганлари ёшлигидан жанжалкаш, бировнинг нарсасига кўз олайтирадиган, очкўз, муштумзўр, жисмоний кучига ортиқча баҳо берадиган, фақат ўз манфаатини ўйловчи шахс бўлиб, доимий равишда “Текканга тегиб, тегмаганга тош от” қабилида иш кўриб келар экан.

У ҳатто Гулистон давлат университетида ўқиб юрган кезларида ўқишни қойилатмасдан вақтини дарс хоналаридан ташқарида ўтказган. Яъни университет талабаларига жисмоний куч ишлатиш ёки фирибгарлик йўли билан таъсир кўрсатиш орқали уларнинг пулларини, кийимларини ёки қимматбаҳо буюмларини олиб қўйиш билан шуғулланган. Буни уни таниган кўплаб фуқаролар, айниқса ундан жабр кўрган талабалар яхши билашади. У ҳатто баъзи ҳолларда маҳалладаги фуқаролар, ёшларга қўл кўтариб туради.

Бу ношукур банда олий маълумотга эга бўлгандан сўнг ҳам қинғир йўлдан қайтмаган. Орада у бироз вақт Мирзаобод туманинг “Учтом” маҳалласидаги қовун бозорида деҳқонлардан жисмоний куч ишлатиш ёки фирибгарлик йўли билан қовунларни анча паст нархда олиб, харидорларга қиммат нархларда сотган. Албатта деҳқонлар унга ўз ҳоҳишлари билан қовунларни арзон нархда сотмаган. Эҳтимол, бу кимсахонадонини қинғир йўллар орқали келган пуллари эвазига таъмирлаб, қўшимча қурилишлар қилгандир. Чунки у касби бўйича бирор-бир ишнинг бошини тутмасдан, далоллик билан шуғулланади.

Эй Мирзозхид сен шу кунгача озор етказган одамларни эсла. Балки сенга уларнинг қарғиши теккандир ёки худонинг сенга берган жазосидир.

Шуни алоҳида таъкидлашим лозимки, Сув тошқинида жабр кўрганларнинг барчасига давлат томонидан ёрдам кўрсатиб келинмоқда ва ҳеч ким четда қолиб кетаётгани йўқ. Мирзохиднинг хонадони ҳам бухоролик усталар томонидан намунали тарзда замонавий тусга эга ҳолда таъмирлаб берилган. Бу ҳам майли, унга давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 40 миллион сўм ва маиший техника учун сертификат ҳам берилган. Бу ношукур ва очкўз ҳукуматдан уялмасдан янги қурилаётган кўп қаватли хонадонлардан бирини беришини талаб қилмоқда.

Тўғри, ношукурлик бўйича қонунда жазо йўқ. Бироқ, ношукурликнинг ҳукми борлиги аниқ. Инсон фақат бугуни билан яшамаслиги, охиратни хам ўйлаши керак.

Хулоса қилиш ўзингиздан.

Сардобадан Исмоил Хамидов

Report Page