Ширин шаҳар ҳокимлиги томонидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди
@SirdaryoИжтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор ва кундалик нормал эҳтиёжи учун даромади паст бўлган оилаларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш бугунги пандемия шароитида энг асосий мақбул йўлдир. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан ҳам тегишли зарур чоралар кўриб келинмоқда.
Жорий йилнинг 4 август куни Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимлиги томонидан оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бор ҳамда кам таъминланган бир гуруҳ оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Ширин шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан "М.Улуғбек" маҳалласида яшовчи, ногиронлиги бор фуқарога даволаниши ва яшаши учун қулайлик яратиш мақсадида юмшоқ кўрпа-тўшаклар совға қилинди.
Шаҳар ҳокими А.Хожиматов ҳар бир оилалар ҳолидан хабар олиш мобайнида фуқаролар томонидан билдирилган қатор масалаларни ҳам тинглаб, ечими бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар бериб ўтди.
Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати