Бугун, 4 август куни соат 12:00 да Сирдарё вилоятидаги Кардиология диспансерининг дорихонасида ёнғин содир бўлди

Бугун, 4 август куни соат 12:00 да Сирдарё вилоятидаги Кардиология диспансерининг дорихонасида ёнғин содир бўлди

@Sirdaryo
Фото: ФВВ ЁХББ

2019 йилнинг 4 август куни соат 12:00 да Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани М.Улуғбек маҳалласида жойлашган 2 қаватли вилоят Кардиология диспансери биносининг 1-қаватидаги дорихонада ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.

Фото: ФВВ ЁХББ
Фото: ФВВ ЁХББ

Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 12.12 да етиб бориб, (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача бўлган масофа 12 км), кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12.14 да қуршаб олинган ва соат 12.40 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида дорихонанинг 30 кв.метр майдонда пол қисми ҳамда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғиндан бинонинг 594 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Фото: ФВВ ЁХББ
Фото: ФВВ ЁХББ

Ёнғин юзага келган бинонинг 2-қаватида беморлар жойлаштирилмаганлиги маълум бўлган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Report Page