Жарима майдончасидаги "МЕҲМОН" - "Lacetti"

Жарима майдончасидаги "МЕҲМОН" - "Lacetti"

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Машина минишнинг гашти бошқачада. Баъзан чексиз оламда танҳо ҳисоблаб, йўл ҳаракатлари қоидаларини бузганини ҳам билмай қолади киши. Гоҳо эса ҳеч ким билмайди қабилида иш тутилади. Сўнгра эса жарима тўлови қоғозлари уйингизга ташриф буюради.

Бюронинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ЙХХГнинг қарздор У.Яхшибоевдан давлат фойдасига 1013650 сўм жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди. Қоидабузар қарздорликни ундирмаганлиги сабабли унга тегишли 20Е 655 АА русумли ВАЗ 2106 автомашинаси жарима майдончасида бир муддат "меҳмон" бўладиган бўлди.

Худди шунингдек, Бюронинг Сирдарё туман бўлими давлат ижрочилари томонидан Л.Муродовга тегишли 20L 710 DA "LACETTI" русумли автомашинаси ҳам қарздорлик эвазига хатланиб, жарима майдончасига қўйилди. Ишқилиб, мазкур автомашиналар вақтинча жарима майдончасида "меҳмон" бўлиб туришсин. Акс, ҳолда ўз эгасига инсоф бермаса, бошқа эгалик бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Мажбурий ижро бюроси
Сирдарё вилояти бошқармаси

Report Page