Сирдарёнинг кўрсаткичи яхшиланиб бормоқда — 86%

Сирдарёнинг кўрсаткичи яхшиланиб бормоқда — 86%

@Sirdaryo
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Шу йилнинг 2 август куни мамлакатимизда 770 ҳолатда (Сирдарё вилоятида 18 нафар) касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 671 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё вилоятида 11 нафар, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 1 208 нафар бемор соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 25 553 нафар бемордан 16 507 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 893 нафар бемордан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 72 700 нафар, стационар карантинда эса 20 536 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Report Page