«40 миллион сўм ва маиший техника васвасаси ёхуд ношукурлик»

«40 миллион сўм ва маиший техника васвасаси ёхуд ношукурлик»

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Охирги пайтда карантин сабаб уйда кўп ўтиришга тўғри келмоқда. Шу сабаб, асосан вақтим ижтимоий тармоқларни кузатиш билан ўтмоқда. Куни кеча уйда ўтириб, ижтимоий тармоқларда чиқаётган маълумотларни бирма бир кўриб чиқаётиб кўзим яна ўша Сардоба туман аҳолисининг жайдарича қилиб айтганда доимий (дежурный) фуқароларининг норозиликларига тушди. Бир нарса аниқки бугунги кундаги тезкор, маълумот ва ахборотларнинг тарқалиши таҳлил қилиб кўрсангиз, бу ахборот майдони турфа тасодифларга бой эканлигига гувоҳ бўласиз. Масалан, ахборотлар юзаки ўрганилганилаётганлиги, маълумотларда далилларнинг асослантирилмаганлиги ҳолатлари жуда кўп учрамоқда.

Куни кеча ижтимоий айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган мана бу хабарни мисол келтиришим мумкин.

CИРДАРЁ – “40 млн сўм ва маиший техника сертификати ўрнига фақат 20 млн сўм беришди”

САРДОБА. “Президентимиз Сардоба фожиасида талафот кўрганларга маиший техника сертификати берилишини айтган эдилар. Аммо маҳалла раислари тўлиқ бермаяпти. 40 млн сўм ва маиший техника сертификати ўрнига фақат 20 млн сўм беришди. Бу тўғрими?”

Бунақанги хабарларнинг чиқиши айрим ижтимоий тармоқларга охирги пайтда жуда қўл келмоқда. Энг қизиғи бу ижтимоий тармоқлар нега фақат салбий нарсаларни кўрсатади, ижобий ишлар улардан 100 баробар кўпку деган савол туғилмоқда. Доно халқимизни бир нақли бор "Нокаснинг ўзи тўйса ҳам, кўзи тўймас" буларнинг нафси тўядими йўқми?

“Бахлнинг бағри кўкармас” деганларидек ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ушбу видеороликда Бекбутаев Жахонгир Рисбой ўғлиҳозирда ғирт бекорчи, Сардоба тумани, «Дўстлик» маҳалласида яшаши, унинг хонадони 2 қаватли кўп хонадонли уйнинг 2-қаватида жойлашган бўлиб, унинг хонадони талофат кўрмаган бўлсада, 1-қаватда яшовчи хонадонлар талофат кўрганлиги сабабли уй бузилган. Шу ўринда айтиш керакки, 1-қаватдагиларнинг мол-мулки уй жихозлари яроқсиз аҳволга келган бўлиши мумкин. Аммо, Бекбутаев Жахонгирнинг хонадони яъни, иккинчи қаватдаги хонадонларнинг жихозлари ва бошқа нарсаларига зарар етмаганлиги аниқ. Шундай бўлсада уларга 20млн. сўмдан маблағ ажратилган. Бу номарднинг ўзбек ҳалқини шарманда қилиб, ҳамма ёққа жар солаётгани менинг кўнглимни жуда хира қилди. Эй номард, бугунги кунда элимиз бошига келган ташвишлар яъни, пандемия пайтида бирлашиб бошқа ёшлар каби, масалан ўша ёш волонтёрларга ўҳшаб озгина бўлса ҳам ёрдам бериш ўрнига ёлғон, ғийбат, фисқи-фасот қилишга уялмаганичи.

Бундан ташқари, мутасадди раҳбарларлардан олинган маълумотларга қараганда, Бекбутаев Жахонгирга янги қурилаётган барча шароитларга эга бўлган замонавий ҳонадонлардан берилади. Яна шу маълум бўлдики, унга ҳар ҳафта озиқ-овқат маҳсулотлари мунтазам бериб борилган, ундан ташқари, идиш-товоқ ва кўрпа-тўшак ва бошқа нарсалар берилган.

Энг қизиғи Ж.Бекбутаевнинг 1-қаватда кадастр ҳужжатига эга бўлмаган 1 хонали бино бўлганлиги агар уни бино деб номлашга арзиса. Хўп шунчалик ақилли экансан ҳамма ёққа дод вой солиб писиб юргунча кадастр хужжатларингни тўғирлаб қўйгин эди. Йўқ, кадастр ҳужжати йўқ чунки, бинони давлат ерига ноқонуний ўз бошимчалик билан қуриб олган.

Эътиборлиси шундаки, Ж.Бекбутаев бундан олдин ҳам Сардоба сув тошқинидан талофат кўрган оилалар учун маблағлар ажратилмаётганлиги тўғрисида «Озодлик» радиостанцисига нохолис маълумотлар тақдим этган.

Шуни эслатиб ўтаманки, 40 млн. сўм пул маблағи ва маиший техника учун сертификат сув тошқинидан талофат кўрган хонадонларда яшовчи фуқароларга берилиши белгиланган.

Боқимандалик кайфияти вужудимизга ўрнашиб қолмаганмикан? Баъзи фуқароларимиз ҳаммасига масъул раҳбарларни айблашга ўрганиб қолган. Барча муаммоларни «тепадагилар» ҳал қилиб бериши керакдек, гўё.

Сардоба сув тошқинида шуни гувоҳи бўлдикки муҳтарам Президентимиз атрофида бутун халқимиз бирлашди, ўзбек халқининг бир-бирига елкадош бўлиб, корига ярайдиган халқ эканлигини бутун дунё кузатиб билиб турибди.

Аммо олдин такрорлаганимдек, гуруч курмаксиз бўлмагани каби мана бундай шукроналик кайфиятидан йироқ бўлган фуқароларимизнинг учраётгани кишининг дилини хира қилади. Хулоса қилиш ўзингиздан.

Сардобадан Исмоил Хамидов

Report Page