Эркаклар ва аёлларнинг мия фаолияти ҳар хил бўладими?

Эркаклар ва аёлларнинг мия фаолияти ҳар хил бўладими?

@Sirdaryo
Фото: Effect.uz

Эркакларнинг мияси ҳажм жиҳатидан аёлларникига қараганда каттароқ. Аммо мутахассисларнинг таъкидлашларича, қарий бориш билан эркаклар мияси аёлларникига нисбатан тезроқ кичрая боради.

Effect.uz'нинг ёзишича, аёллар мияси юқорироқ ҳароратда ишлайди. Бундан ташқари, бирор нарсани ўйлаш жараёнида аёллар мияси эркакларникига қараганда кўпроқ ишлайди.

Эркаклар миясида кул (бўз) рангли модда 6,5 марта, аёллар миясида эса оқ рангли модда 10 марта кўпроқ бўлади. Шу боис, эркаклар математика ва бошқа аниқ фанларни яхшироқ ўзлаштиришади. Аёллар эса асосан, тилларни ўрганиш борасида эркакларга нисбатан устунликка эгалар. Ақлий қобилиятни текширишга йўналтирилган тестларда эркаклар аёлларга нисбатан ўртача 4-5 балл кўпроқ тўплашади.

Тадқиқотлар натижасида «Аёллар нега кўп гапиришади?» деган саволга ҳам жавоб топилди. Маълум бўлишича, уларнинг бунчалик сергаплигига миядаги лаззат ва ҳузур ҳолатларини бошқариб турувчи марказнинг нисбатан фаол фаолияти сабаб экан. Шу боис, аёллар ҳар хил мавзуларда жуда кўп гапиришади, аммо баъзи бир ҳолларда кейинги гаплари олдингисига кўп ҳам мос келавермайди.

Қизлар кичик ёшлик пайтлари тез, қаттиқ ва асабга тегадиган товушларга ўғил болаларга нисбатан сезгирроқ бўлишади ва уларга кучлироқ муносабат билдиришади. 20 сония вақт мобайнида қаттиқ қучоқлаб турилганда, аёл организмидаги махсус тўқималар мияга кўп миқдорда окситотсин моддаси чиқаради. Айнан ана шу модда таъсирида бош мияда кечадиган кимёвий реакциялар боис, аёлда ўзини қучоқлаган одамга ишонч пайдо бўлади.

Сўзлашиш баробарида ҳам уларнинг ўртасида тафовут катта: эркаклар бир кунда ўртача 7000 та, аёллар эса 20 мингта сўз ишлатишар экан.

Report Page