Диққат: Коронавирус пандемияси яна қанча давом этади? ЖССТ расмий баёноти

Диққат: Коронавирус пандемияси яна қанча давом этади? ЖССТ расмий баёноти

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемияси «яна узоқ» давом этишини маълум қилди.

Куни кеча ЖССТнинг фавқулодда қўмитаси йиғилишида унинг вакиллари пандемия халқаро аҳамиятга эга алоҳида вазият бўлиб қоляпти, деган хулосага келишди.

Мутахассислар ЖССТ ва унинг ҳамкорларига коронавирусга қарши курашишдаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдиришди. Ташкилотнинг фавқулодда қўмитасида ушбу муаммони ҳал этишда кучларни бирлаштириш зарурлиги таъкидланди ҳамда ёшлар касаллик тарқалишининг олдини олишда барча имкониятларни ишга солишга чақирилди.

Экспертлар пандемия билан боғлиқ вазиятга яна уч ойдан сўнг баҳо берадиган бўлишди.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича 17,3 миллион киши коронавирусга чалинган, улардан 675 минг нафари вафот этди. Ўтган бир кеча-кундузда 289 минг кишига COVID-19 ташхиси қўйилди, олти минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

Report Page