Ховослик Азамат Тошбоевнинг Самарқанд ҳокими билан тушган селфиси, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва интернет нашрлари орасида оммалашди

Ховослик Азамат Тошбоевнинг Самарқанд ҳокими билан тушган селфиси, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва интернет нашрлари орасида оммалашди

@Sirdaryo
Фото: Азамат Тошбоев / Facebook

Хусусан, ЎзА хабарида шундай дейилади:

Бугун ижтимоий тармоқда Азамат Тошбоев номли фойдаланувчи Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов билан бирга тушган суратини жойлаб, “Ажойиб тасодиф” деб пост қолдирди.

Унда қайд этилишича, Азамат Тошбоев Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек кўчасида кетаётиб, йўлда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг пиёда юрганини кўриб қолади.

Маддоҳликни четга сурган ҳолда алоҳида таъкидлаб ўтаман: ҳоким жудаям самимий ва содда инсон экан. Йўлда анча гаплашиб кетдик. Ўзларининг маслаҳатларини ҳам бердилар. Бу билан нима демоқчиман: гап селфида эмас, гап ҳокимнинг халққа яқин бўлиш мақсадида кўчада оддий инсондек ишга пиёда кетишида ва йўловчилар билан самимий суҳбат қуришида, деб ёзади у.

Азамат Тошбоевнинг синфдош дўсти Икром Баҳодировнинг бизга маълум қилишича, Азамат Тошбоев - Ховос тумани, Ховос шаҳарчасидан.

Report Page