Сирдарё вилояти. ТЕХНИК ХАТО САБАБ ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ БУЗИЛДИ

Сирдарё вилояти. ТЕХНИК ХАТО САБАБ ИСТЕЪМОЛЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ БУЗИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: "Сonsumer.uz"

Автомобиль харид қилиш бўйича муаммоли мурожаатлар ҳам ўзига яраша кўп, улар турли-туман мазмунга эга. Булардан бирига тўхталсак, истеъмолчи С.Б. ўзи орзу қилган “Lassetti” русумли автомобилни харид қилиш учун “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖ билан шартнома тузди. “Ипотека Банк” АТИБ Олмазор филиали орқали 10 000 000 сўмни ҳам тўлади.

Аммо вазият тақозосига кўра С.Б. шартномада белгиланган кунга қадар автомашинага тўловни амалга ошира олмади. Шу сабабли шартноманинг 2.3 бандига асосан шартнома бекор қилинди. Орадан бир йил ўтди, истеъмолчига тўланган пул эса қайтариб берилмади.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан мазкур мурожаатга ечим топиш мақсадида “UZAuto Motors” АЖга ҳамда “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖга тегишли сўров хатлари юборилди. Маълум бўлишича, С.Б. тўлаган пул “Ипотека Банк” АТИБ банк филиали томонидан техник хато туфайли шартномада кўрсатилган ҳисоб рақамига эмас, балки “Сирдарё Автотеххизмат” МЧЖга туширилган, аммо маълум сабабларга кўра МЧЖ пулни эгасига қайтара олмаган. Бошқарманинг юридик бўлими томонидан жорий йилнинг 15 июль куни Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига ариза берилди. Орадан беш кун ўтгач истеъмолчи С.Б. фойдасига ўн миллион сўм ундириш бўйича Суд буйруғи чиқарилди. Натижада истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонуний қарор қабул қилинди.

Манба: "Consumer.uz"

Report Page