БОШ ПРОКУРАТУРА АҲОЛИГА ТАРҚАТИЛГАН МОДДИЙ ЁРДАМ ЮЗАСИДАН БАЁНОТИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

БОШ ПРОКУРАТУРА АҲОЛИГА ТАРҚАТИЛГАН МОДДИЙ ЁРДАМ ЮЗАСИДАН БАЁНОТИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

@Sirdaryo
Фото: UzNews

Бош прокуратура моддий ёрдам пуллари тарқатилишдаги қонунбузарликлар ҳақида мурожаат қилиш мумкин бўлган штаблари ҳақида маълум қилди, дейилади UzNews.uz хабарида.

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. 

Бош прокуратура Матбуот хизматига кўра, мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланган ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилган.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади.

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар: 

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007
Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007
Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007
Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007
Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007
Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007
Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007
Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007
Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007
Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007
Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007

«Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади. Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!» - дейилади Бош прокуратуранинг расмий баёнотида.

Report Page