Коронавирус енгил кечиши учун «олти нарса»га амал қилинг! Таниқли мутахассисдан маслаҳат
@SirdaryoРоссиялик таниқли бошловчи, доктор Александр Мясников коронавирус касаллиги енгил кечиши учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тавсияларини берди.
Унинг айтишича, олти нарсага амал қилиш лозим:
- чекишни ташлаш;
- ортиқча вазндан халос бўлиш;
- соғлом, калорияси паст овқатлар истеъмол қилиш;
- спорт билан кўпроқ шуғулланиш, танани чиниқтириш;
- қон босимини доим назоратда сақлаш;
- гриппга қарши ёки вакцина пайдо бўлиши билан фурсатни бой бермай эмланиш.