Янгиер шаҳрида Афғонистоннинг "O‘zbegim Limetid" МЧЖ раҳбари Шафик Алими билан умумий қиймати 3,5 млн АҚШ доллар бўлган лойиҳа устида музокаралар олиб борилмоқда.

Янгиер шаҳрида Афғонистоннинг "O‘zbegim Limetid" МЧЖ раҳбари Шафик Алими билан умумий қиймати 3,5 млн АҚШ доллар бўлган лойиҳа устида музокаралар олиб борилмоқда.

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Янгиер шаҳар ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича ўринбосари М.Салиев ва Сирдарё эркин иқтисодий зонаси директори Н.Қурбонов томонидан Афғонистоннинг "O‘zbegim Limetid" МЧЖ раҳбари Шафик Алими билан умумий қиймати 3,5 млн АҚШ доллари бўлган буғдойни қайта ишлаш учун мўлжалланган лойиҳа устида музокаралар олиб борилмоқда.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Музокаралар давомида ҳар икки томон учун манфаатли бўлган битимга эришилиш арафасида.

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ушбу лойиҳа истиқболида янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий аҳолининг ун маҳсулотларига бўлган талабини қондириб, шаҳарнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсад қилинган.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page