Электр энергияси ва табиий газнинг нархи ошади

Электр энергияси ва табиий газнинг нархи ошади

@Sirdaryo
Фото: Sirdaryo Xabarlari

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги 633-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун нархлар оширилади.

Жумладан: Электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун) - 295 сўм, Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи эса 380 сўм этиб белигиланди.

Энергия ресурслари учун янги тарифларнинг амалга жорий қилинишига саноқли кунлар қолди. Фойдаланган энергия ресурсларингиз учун жорий тарифларда тўловларни амалга ошириш учун Сизда имконият бор. Ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, тўловларни ҳозирнинг ўзида Мажбурий ижро бюроси органлари ёхуд жойлардаги банк кассаларида амалга оширсангиз, бюджетингизга қўшимча даромад қолади.

Мажбурий ижро Бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси

Report Page