Самарқандда суд ходими ўзини ўзи осди

Самарқандда суд ходими ўзини ўзи осди

@Sirdaryo
Фото: xabar.uz

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди ходими ўзини ўзи осиб қўйди. Ушбу воқеликни «Xabar.uz»нинг тизимдаги манбаси тасдиқлади.

Аниқланишича, вилоят судининг ходими 26 ёшда бўлиб, воқелик ўтган дам олиш куни унинг ўз уйида юз берган. Фожиага ходимнинг шахсий ҳаётидаги маиший муаммо сабаб бўлгани айтилмоқда. Илло профессионал фаолиятига тааллуқли эмас.

Айни пайтда тегишли тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Report Page