"У қандай қилиб бу расмларни интернетга чиқара олди?" - Ижтимоий тармоқларда саволлар варақасининг расми тарқалиб кетди

"У қандай қилиб бу расмларни интернетга чиқара олди?" - Ижтимоий тармоқларда саволлар варақасининг расми тарқалиб кетди

@Sirdaryo
Фото: xushnudbek.uz

Аниқлаган тезкор маълумотларимга кўра, мазкур ҳолат Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртлари аро мажмуадаги тест синовлари чоғида содир бўлган. Ва расмлар Телеграмдаги бир гуруҳга соат 9:40 да ташланган, дея хабар қилади xushnudbek.uz 

ДТМ ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирган. Унда айтилишича ушбу абитуриент тест синовларининг ўзидаёқ қўлга тушган ва далолатнома расмийлаштирилиб, тест синовларидан четлатилгани хабар қилинди. Унга акт тузилганининг видеосини ҳам жойланган.

Абитуриент қандай қилиб телефон олиб киргани, саволлар китобини қандай қилиб расмга олгани, бизга унчалик қизиқ эмас, дейди Хушнудбек, аммо у қандай қилиб бу расмларни интернетга чиқара олди? Мана шуниси кўпроқ муҳим.

Айтишларича, ҳозирда текширув ўтказилмоқда. ДТМдан ушбу саволларга ҳам батафсил расмий муносабати кутиб қоламиз, дея қўшимча қилинади канал маълумотида.

Report Page