29-30 июль кунлари Сайхунободда ўтказилган вилоят очиқ чемпионатида вилоятимиз ҳудудларидаги жамоаларидан ташқари Қўқон шаҳридан ҳам ёш спортчилар иштирок этишди
@SirdaryoЖорий йилнинг 29-30 июль кунлари Сайхунобод туманидаги БЎСМ спорт залида Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Сайхунобод Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва Вилоят Таэквон-до ВТФ федерацияси ҳамкорликда Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида спортнинг Таэквон-до ВТФ туридан болалар, кадетлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур оммавий спорт тадбирида Гулистон ИБЎСМ, Сардоба тумани, Янгиер шахри, Ховос тумани, Боёвут тумани, Бахт шахри, Қўқон шахри, Сайхунобод БЎСМ жамоаларидан жами иштирокчилар сони 147 та шундан 23 нафари қизларни ташкил этди.
Якунда ўз ёши ва вазнида ғолиб бўлган спортчиларга ташкилотчилар, хамда хомийлар томонидан 1-2-3 даражадали диплом ва медаллар, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Мирсаид Рахматуллаев,
Сайхунобод тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бош мутахассиси