Ховос туманида 472 та эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга давлат томонидан ажратилган 354 млн сўм моддий пул маблағлари тарқатилди

Ховос туманида 472 та эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга давлат томонидан ажратилган 354 млн сўм моддий пул маблағлари тарқатилди

@Sirdaryo
Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз раислигида жорий йил 27 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида карантин даврида бирор-бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими «соат»дай аниқ ишлаши кераклиги, тизимда темир интизом бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар. 

Эҳтиёжманд оилаларга Президентимиз томонидан Қурбон ҳайити муносабати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июль куни қабул қилинган фармойиши асосида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ховос туман бўйича 472 миллион сўм пул маблағлари ажратилди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Қурбон ҳайити муносабати билан муҳтож оилаларга тарқатилаётган меҳр-мурувват ёрдами Ховос туманида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Бугун туман ҳокими У.Камолов бошчилигида сектор раҳбарлари Қурбон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни байрам билан табриклаб, уларга Президентимиз совғасини туҳфа этишди.

Фото: Ховос тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда Ховос тумани бўйича жами 472 та турмиши оғир камбағаллик даражасига тушиб қолган, ижтимоий ёрдамга мухтож бўлган оилалар мавжуд бўлиб, ушбу оилаларга жами 354 млн.сўм моддий пул маблағлари ажратилган. Шундан, 1-сектор бўйича 175 та кам таъминланган оилаларга жами 131 млн.сўм, 2-сектор бўйича 35 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 26 млн.сўм, 3-сектор бўйича 117 та кам таъминланган оилаларга жами 88 млн.сўм ва 4-сектор бўйича 145 та кам таъминланган оилаларга 109 млн.сўм моддий ёрдам пул маблағлари маҳаллар кесмида тақсимланиб, сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар томонидан етказиб берилди.

Қурбон ҳайити байрами арафасида Президентимиз ташаббуси билан бошланган бу эзгу ишлар минглаб оилаларга шодлик улашди.

Ўзбекистонда ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди! Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page