ИЙДИ ҚУРБОН МУБОРАК БЎЛСИН!

ИЙДИ ҚУРБОН МУБОРАК БЎЛСИН!

@Sirdaryo
Фото: "Ойдин йўл" газетаси

Ассалому алайкум азиз ҳамкасблар, гўзал ва дилбар опа-сингиллар! Барчангизни кириб келаётган Ийд Қурбон Ҳайити билан чин дилдан табриклаб, узоқ ва бахтли умр, мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик тилаймиз! Кейинги йил шу кунларда тинчлик ва омонликда кўришишлик барчамизга насиб этсин!

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 24 июл кунидаги 37-сон йиғилиш баёнида белгиланган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилгани ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 27 июлдаги 213-сон Қарори билан 31 июль - Қурбон ҳайити ва 1,2 август кунлари “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ва сабабсиз уйдан чиқмаслик чораларини кўришингизни сўраймиз. 

Ходимларингиз орасида коронавирус билан касалланганлар мавжуд бўлган тақдирда, улардан хабар олиш, даволаниш мақсадида зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун ходимнинг шароитини инобатга олган ҳолда, моддий ёрдам ажратиш чораларини кўринг. 

Фуқаролар ва ташкилотлар томонидан томоша, маданий-кўнгилочар, оилавий, тўй ҳамда бошқа маросимлар, оммавий тадбирлар ўтказилмаслиги юзасидан кунлик назорат тизимини ташкил этишингизни ҳамда юқорида қайд этилган тадбирлар аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан ташкил этилгани зарур чора экани бўйича маҳаллаларда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борилишини таъминлашингизни сўраймиз. 

Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги услубий кўрсатмага мувофиқ касалликнинг илк аломатлари кузатилаётган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатишни амалий таъминлаш мақсадида коронавирусдан касалланган беморлар ҳақидаги маълумотлар, шу жумладан яшаш манзили, тиббий ва бошқа махсус муассасада ёки уй шароитида сақланиши, фуқарода касалликни айнан қайси белгилари юзага келганлиги ҳамда мурожаат этувчининг анкета маълумотлари шакллантирилишини ҳамда беморларни қайд этиш китобини МФЙ раиси ва профилактика инспектори ҳамкорликда юритиб боришини назоратга олишингизни сўраймиз. Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштирувчи марказлар фаолиятини жадаллаштириш ва зарур тарғибот ишларини олиб бориш чораларини кўринг.

Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!

Наргиза Тожибоева,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Report Page