Мирзаобод туманида эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан моддий пул маблағлари тарқатилди

Мирзаобод туманида эҳтиёжманд оилаларга давлат томонидан моддий пул маблағлари тарқатилди

@Sirdaryo
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Айни кунларда пандемия даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан моддий пул маблағлари тарқатилмоқда.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги
Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Хусусан, жорий йилнинг 30 июль куни Мирзаобод туманида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга туман сектор раҳбарлари иштирокида моддий пул маблағлари тарқатилди. Тегишли тартибда тақсимланган моддий ёрдам пул маблағлари ҳар бир секторлар кесимида, карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда кам таъминланган фуқароларга тарқатилди.

Фото: Мирзаобод тумани ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, туманда жами 440 та эҳтиёжманд оилаларга 750 минг сўмдан 330 млн сўм пул маблағи тарқатилди.

Мирзаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

Report Page