Қурбон ҳайити муносабати билан қурбонлиқ қилиниб, эҳтиёжманд оилаларга ва Гулистон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" га эҳсон қилинди.

Қурбон ҳайити муносабати билан қурбонлиқ қилиниб, эҳтиёжманд оилаларга ва Гулистон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" га эҳсон қилинди.

@Sirdaryo
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 24 июлда эълон қилинган «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори асосида 31 июл куни байрамни уйларимизда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, миллий анъана ва урф-одатларимизга мос равишда ўтказамиз.

Қурбон ҳайити байрами арафасида халқимизга хос меҳр-шафқат, саховат ва мурувват, қаноат ва шукроналик туйғулари янада жўш уради.

Ҳайит кунлари қилинадиган яна бир вазифа – меҳрга ташна инсонларга байрам кайфияти улашиш, уларни хушнуд қилишдир. Айниқса, бугунги синовли кунларда эҳтиёжманд оилалар ва етимлар холидан хабар олиш муҳим тадбирлардан биридир. Қурбонлик – савоби улуғ ибодатдир. Ана шу мақсадда бугун Гулистон туман ҳокими Ш.Гафуров ташаббуси билан Аллоҳ йўлига қурбонлик қилиниб, ушбу қурбонлик кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ва Гулистон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" га эҳсон қилинди.

Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги
Фото. Гулистон тумани ҳокимлиги

Бугун бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам коронавирусга қарши кураш олиб бориляпти. Кўзга кўринмас офат бизнинг имкониятларимизни чеклаётган бўлиши, уйларимизда қолишга мажбур қилаётган бўлиши мумкин. Лекин асло хайрли амалларимизга, дуоларимизга тўсиқ бўла олмайди.

Бугунги файзли, шукуҳли кунларда, улуғ айёмларда халқимиз, нуроний отахонларимиз Яратганга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ дуою илтижолар қилишиб, эл-юртимиз бошига тушган бу бало тезроқ даф бўлишини, соғлиқ, тинчлик ва офият барқарор бўлишини сўрашмоқда.

Гулистон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Report Page