Сирдарё туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга давлат томонидан моддий пул маблағлари тарқатилмоқда

Сирдарё туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга давлат томонидан моддий пул маблағлари тарқатилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Қурбон ҳайити арафасида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Сирдарё вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож камбағал аҳоли қатламига 5 млрд.cўм маблағ ажратилди. Шу маблағлардан 593 млн.сўми Сирдарё туманига тўғри келмоқда.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Бугунги кунда Сирдарё тумани бўйича жами 791 та турмиши оғир камбағаллик даражасига тушиб қолган, ижтимоий ёрдамга мухтож бўлган оилалар мавжуд бўлиб, ушбу оилаларга жами 593 млн.сўм моддий пул маблағлари ажратилган. Шундан, 1-сектор бўйича 304 та кам таъминланган оилаларга жами 228 млн.сўм, 2-сектор бўйича 97 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга жами 73 млн.сўм, 3-сектор бўйича 183 та кам таъминланган оилаларга жами 137 млн.сўм ва 4-сектор бўйича 207 та кам таъминланган оилаларга 155 млн.сўм моддий ёрдам пул маблағлари маҳаллар кесмида тақсимланиб, сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар томонидан етказиб берилмоқда.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек ҳар бир оилага 750 минг сўмдан пул маблағи билан биргаликда зарурий озиқ-овқат ҳамда дори-дармон воситалари ҳам топширилмоқда. Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан фуқоларимиз мамнун бўлиб дуога қўл очишди.

Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Report Page