“Сирдарё” чегара божхона постида “Феназепам” номли психотроп дори воситасига ўхшаш дори воситасини Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

“Сирдарё” чегара божхона постида “Феназепам” номли психотроп дори воситасига ўхшаш дори воситасини Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланди.

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

2019 йил 27 июль куни СВББ “Сирдарё” чегара божхона пости кичик инспектор кинологи ҳамда Сирдарё тумани ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Қозоғистондан Ўзбекистонга пост орқали пиёда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароси Ш.М. эгнидаги спорт кийимининг чўнтаклари холислар иштирокида текшириб кўрилганида, чўнтаклари ичидан, оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 5 дона конвалютада жойлашган (хар бир конвалютада 10 донадан) жами 50 дона таблеткадан иборат 1 мг.ли “Феназепам” номли психотроп дори воситасига ўхшаш дори воситасини Ўзбекистонга олиб кираётганлиги аниқланган.

Мавзуга доир: Сифати кафолатланмаган, ҳеч қандай ёрлиқлари ҳамда ҳужжатлари бўлмаган оқ рангли овал шаклдаги таблеткалар тўхтатиб қолинди

Хозирда аниқланган холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гурухи

Report Page