Тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

Тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилмоқда

@Sirdaryo
Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Республикамизда айни пандемия шароитида ҳам экспорт ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш долзарб масаладир.

Мамлакатимизда карантин тадбирлари янада кучайтирилган бугунги кунларда юзага келаётган чеклов чораларига қарамай республикамизнинг бирор бир ҳудудида ташқи савдо операциялари жараёни бир дақиқа бўлса ҳам тўхтатилгани йўқ. Бу жараёнларни узлуксизлигини таъминлаш йўлида тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш учун божхоначилар ташаббускорликни ўз қўлларига олишмоқда.

Шу борада Давлат божхона қўмитасираҳбарияти томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасиданберилган тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг маъсул ходимлари жорий йилнинг 24 июль куни Сирдарё вилоятиМирзаобод тумани Боғистон маҳалласида жойлашган “RED PACK”МЧЖга боришиб, карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда учрашув ташкил қилишди.

Учрашув давомида “RED PACK” МЧЖ раҳбари А.Саламатов корхона фаолиятини амалга ошириш учун 2019 йил ва 2020 йилнинг май ойлари давомидаРоссия ва Чехия давлатларидан олиб келинганқиймати 280,0 минг ЕВРОга тенг, сиғими 2000 тн. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган совуткич ускуналарининг монтаж ишлари жорий йил июнь ойида тугалланиб, тўлиқ ишга туширилганлиги ва натижадамаҳаллий аҳолиучун 22 та иш янги ўринларияратилганлиги, июнь ойиданбошлаб жамият томонидан экспортга мўлжалланган қовунлар дастлаб совуткич хоналарида кетма-кетлик асосида сараланиб, махсусқутиларгажойланган ҳолда автотранспорт воситаларига юкланаётганлиги, шунингдеккелажакда корхона қувватини кенгайтириш натижасида янги иш ўринларини ташкил этиш, экспорт хажмини кўпайтириш мақсадида қурилаётган музлатгич биносида қишлоқхўжалигимаҳсулотлари ва кузда пишиб етиладигананор,хурмовакўкатларҳамсараланиб, экспортга жўнатиш  режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берди

Маълумот ўрнида: Мазкур корхона томонидан жорий йилда 25 партияда,жами 468,68 тн. қиймати 197,9 минг АҚШ долларига тенг қовун (Дыни свежие) товарлари автотранспорт воситалари орқали Белоруссия, Германия, Латвия ва Рассия давлатларига “Экспорт” амалга оширилган.

Учрашув давомида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Хатамовва Божхона тўловлари бўлими бошлиғи Б.Масейтовлар томонидан жамият вакилларига божхона қонунчилигидаги янгиликлар, тадбиркорликни ривожлантириш учун берилаётган имтиёз ва қулайликлар, божхона назоратини соддалаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Фото: Вилоят божхона бошқармаси

Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Д.Норматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ҳамда ДБҚнинг 2020 йил 20 мартдаги 50-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ва куну-тун фаолият кўрсатаётган тезкор штаб ҳамда “Call center” фаолияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

Бундан ташқари, божхона ходимлари томонидан ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатлари содир этилганда, зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “ишонч телефон”ларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Шу ўринда қайд этиб ўтиш лозимки, тадбиркорларга ўз ўрнида берилаётган имтиёз ва енгилликлар янги корхоналарнинг барпо бўлишига, иш ўринларияратилишига, ишлаб чиқариш суръатларининг янада жадаллашиб, иқтисодиётимизни ривожланишига хизмат қилади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси 

Report Page