Рембранднинг автопортрети рекорд нархда сотилди

Рембранднинг автопортрети рекорд нархда сотилди

@Sirdaryo
Фото: ЎзА

Сешанба куни Лондонда Sotheby’s кимошди савдо уйи уюштирган онлайн савдода Рембранднинг автопортрети 14,5 миллион фунт стерлинга (18,7 миллион доллар) сотилди, деб хабар беради РИА Новостига Sotheby’s вакили.

"Бу Рембранд автопортретининг кимошди савдосидаги энг юқори, яъни рекорд нархи бўлди", – деди у.

Савдо бошланишида картина нархи 12–16 миллион фунтни ташкил этганди. У голланд рассомининг учта автопортретидан бири ҳисобланади. Кимошди савдосида олти харидор иштирок этган.

1632 йилда яратилган ушбу полотнонинг якуний нархи аввалги рекордни янгилади. 2003 йилда бўлиб ўтган бундан олдинги савдода унинг нархи 6,9 миллион фунт стерлинга баҳоланган эди.

Report Page