200 нафар Сирдарёликлар, Муборак Ҳаж зиёратини адо этиш мақсадида бугун соат 00:00 да сафарга чиқадилар!
@SirdaryoБугун 30 июль куни, 31 июлга ўтар кечаси соат 00:00 да Гулистон жомеъ масжидида 200 нафар Сирдарёликлар, Муборак Ҳаж зиёратини адо этиш мақсадида сафарга чиқадилар. Бу ҳақда Гулистон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Муборак Ҳаж зиёратига борувчиларнинг 32 нафари Гулистон шаҳридан. Сафарларингиз бехатар бўлсин - азиз Сирдарёликлар!