Ширинликларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди

Ширинликларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилди

@Sirdaryo
Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари ва депутатлари жойларда аҳолининг ижтимоий аҳволини ўрганиш, уларнинг кундалик турмушларида учраётган муаммо ва камчиликлар билан яқиндан таниниш ҳамда уларга амалий ёрдам бериш мақсадида мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этиб келмоқда. Ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагиси Ширин шаҳрида бўлиб ўтди.

Унда партиянинг Сирдарё вилоят ва Ширин шаҳар кенгашлари фаоллари, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига партиядан сайланган депутатлар, ташкилот ва муассасалар вакилллари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар.

Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, коммунал соҳа, уй-жой, банк-кредит ва бандлик билан боғлиқ йигирмадан ортиқ мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг 9 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолганлари партия вакиллари ҳамда депутатлар томонидан ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориш орқали ҳал этиладиган бўлди.

“Бунёдкор” маҳалласи 14-уй, 35-хонадонда яшовчи фуқаро Абдурахмон Абдуллаев тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида маиший техникаларни таъмирлаш устхонасини очиш учун бўш бино ажратилишада амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ҳалқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгаши депутати У.Норматов ҳамда “Бунёдкор” МФЙ раиси Х.Халилов томонидан шаҳар ҳудудида бўш фойдаланилмаётган бинодан ижарага хона ажратилиб берилди.

Фото: ЎзМТДП вилоят кенгаши

Ҳудди шу маҳаллада яшовчи фуқаро Сабоҳат Бобоеванинг мурожаатига кўра, фарзанди Малика Оқмирзаевани мавсумий ишларда ишлаб юрганлиги сабаб ҳам оилада моддий етишмовчиликлар келиб чиқмоқда. Партия вакиллари ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан Малика “Бекобод Текстил Инвест” тикувчилик цехига ишлашга жойлашди.

 ЎзМТДП Сирдарё вилоят кенгаши Ахборот хизмати

Report Page