Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Мурожаатлар билан ишлаш борасида 2019 йил 1-ярим йиллик даврда амалга оширилган ишлар ва фуқароларнинг мурожаатларини сифатли кўриб чиқилиши бўйича кўрилган чоралар тўғрисида

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Мурожаатлар билан ишлаш борасида 2019 йил 1-ярим йиллик даврда амалга оширилган ишлар ва фуқароларнинг мурожаатларини сифатли кўриб чиқилиши бўйича кўрилган чоралар тўғрисида

@Sirdaryo
Фото: Google Images

Бошқармада ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида, бошқарманинг Кенгаш ва хизмат йиғилишларида ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш масалалари танқидий муҳокама қилиб борилиши йўлга қўйилган бўлиб, мурожаатлар билан ишлашда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши, мурожаатлар бўйича масалани жойнинг ўзида ҳал бўлишига эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан ходимларга топшириқлар бериб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори, 2018 йил 11 майдаги 345-сонли буйруғлари асосида ишлар тизимли равишда ташкил қилинган.

ДБҚнинг 2017 йил 24 апрелдаги 195-сонли буйруғи билан тасдиқланган 2/1-сонли Ҳайъат қарорининг 26.4-банди ижроси юзасидан 2019 йилнинг

2-чорагида таркибий тузилма раҳбарларининг ижро интизоми таъминланиши, мурожаатлар билан ишлаш аҳволи юзасидан ҳисобот бериш жадвали асосида бошқарманинг ҳафталик хизмат йиғилишларида барча таркибий тузилмалар бошлиқларининг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама қилиб борилади.

ДБҚ Раҳбарияти ва вилоят ҳокими билан келишилган ҳолда “Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан 2019 йил 1-ярим йиллигида вилоятнинг шаҳар ва туманларида жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш жадвали” ишлаб чиқилган бўлиб, унга асосан ҳисобот даврида вилоятнинг Мирзаобод, Боёвут ва Сайхунобод туманлари ҳамда Янгиер, Ширин ва Гулистон шаҳарларида бошқарма раҳбариятининг сайёр қабул учрашувлари ташкил қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизиимни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармони ижроси юзасидан жорий йилда Сирдарё вилоятида иқтисодий судлар, солиқ, божхона органлари ва банк раҳбарлари томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида ўтказиладиган сайёр қабул учрашувлари режаси” тасдиқланган бўлиб, унга кўра тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этилиши, уларни қизиқтирган саволарга иқтисодий судлар, божхона, солиқ ва банк органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари томонидан атрофлича тушунтиришлар берилиши, муаммоларининг қонуний ечимлари топилиши ўтказилган сайёр қабул учрашувлари давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича аҳоли ва жамоатчилик вакилларига ҳисобот берилиши йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, давлат ягона интерактив хизматининг http://kb.business.gov.uz сайтида “Бош Вазир” қабулхонаси ташкил этилган бўлиб бу борада бошқармада ҳам ишлар тизимли ташкил этилган ҳамда соҳавий тузилмалар ва божхона постлари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан тизимли равишда мулоқот ташкил этиш мақсадида қўшимча равишда “очиқ мулоқот” учрашувлари ташкил этиб борилмоқда.

Таҳлилларга кўра, бошқарманинг ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда жами 65 та (шундан 22 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, 38 таси ДБҚнинг “Ишонч телефони” дастури орқали келиб тушган, 5 таси бевосита ёзма) рўйхатга олинган. Ҳисобот даврида бошқармага фуқаролар ва тадбиркорлардан 128 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар асосан божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар, ишдан (ўқишга) тиклаш, божхона назорати ва расмийлаштируви, мусодара этилган товар-моддий бойликлар ёки жарималарни қайтариш масаласида бўлса, қолган мурожаатлар бошқа масалалар юзасидан.

Ҳисобот даврида мурожаатларни кўриб чиқилишида ижро муддати бузилган ҳолатлар аниқланмаган.

А.Жайнаров,
Мурожаатлар билан ишлаш
гуруҳи бош инспектори

Report Page