Жорий йилнинг 30 июль куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 30 июль куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси

Жорий йилнинг 30 июль куни Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари Сирдарё вилоятига ташриф буюрди бу хақида Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 24 июлдаги 06-15-1-6869-сон факсограммаси ҳамда Касб-ҳунар таълими марказининг 2019 йил 26 июлдаги МХ-01/04-29/Ф-сонли хатига мувофиқ, жорий йилнинг 30 июль кун Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи (Омон Нарзикулов, Малхаз Курцилава (Грузия), Илхом Якубов, Тарун Гупта (Ҳиндистон), Шавкат Рустамов, Найжел Биллани (Финляндия), Камол Жиянходжаев, Тим Денни (АҚШ,Калифорния) Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Фото: Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси

Меҳмонлар дастлаб Сирдарё вилоят ҳокимлигида бўлиб, у ерда соат 10:00 дан 12:00 гача вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят касб-ҳуанр таълими бошқармаси ва вилоят молия бошқармаси бошлиқлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Фото: Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси

Шундан сўнг меҳмонлар соат 12.00 дан 13.00 гача вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Хакимжанов бошчилигида вилоятда биринчи пилот сифатида танлаб олинган Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида бўлиб, коллеж фаолияти, бинонинг умумий холати, ахборот-коммуникация технологиялар билан жихозланганлиги, педагог кадрларнинг малака тоифалари, коллежнинг тайёрлов йўналишлари ва бошқа жараёнлар билан яқиндан танишдилар.

Фото: Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси

Ташриф давомида ОТБ вакиллари соат 14:00 дан 15:30 гача “Bek cluster” МЧЖ қошидаги “WELLFORT” тикувчилик фабрикасида бўлиб, уларни фабрика директори А.Эрматов ва кадрлар бўлими инспектори О.Хотамқуловлар кутиб олди. Фабрика директори А.Эрматов меҳмонларга фабрика фаолияти билан тўлиқ таништирган ҳолда, мазкур тикувчилик фабрикаси хорижий давлатлар билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги, ишлаб чиқариладиган махсулотларнинг чет давлатларига экспорти, ишчиларнинг 90 фоизи аёллар бўлиб, шундан 60 фоизидан ортиғи касб-ҳунар коллежларини тикувчилик касби бўйича тамомлаган ходимлардан ташкил топганлиги, касб-ҳунар коллежлари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйганлиги тўғрисида маълумотларни бериб ўтди.


Фото: Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси

Шунингдек, чет эллик меҳмонлардан Найжел Биллани (Финляндия), Тим Денни (АҚШ,Калифорния) ва миллий эксперт Камол Жиянходжаевлар вилоятда иккинчи пилот сифатида танланган Мирзаобод қурилиш касб-ҳунар коллежига ташриф буюрдилар.

Фото: Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси

Меҳмонлар соат 16.00 дан 17.00 гача мазкур коллеж фаолияти, бинонинг умумий холати, устахонадаги жихозлар, устахона жихозларининг ахборот-коммуникация технологиялар билан мувофиқлаштирилганлиги, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, педагог ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг малака тоифалари ва бошқа жараёнлар билан яқиндан танишдилар.

Фото: Сирдарё вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, Сирдарё вилоятда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассис кадрлар эҳтиёжини аниқлаш, уларни пилот сифатида белгиланган касб-ҳунар коллежларида айнан шу талаб асосида профессионал ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлашда кўмаклашиш ва мазкур коллежларни Осиё тараққиёт банки имтиёзли кредити хисобидан амалга ошириладиган лойихага жалб этиш кўзда тутилган.

Report Page