Одам савдоси давр муаммоси

Одам савдоси давр муаммоси

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Бугунги кунда одам савдоси дунё мамлакатларининг олдида турган энг катта муаммолардан бири бўлиб ҳанузгача сақланиб қолмоқда.

Одам савдоси –ҳусуиятига кўра, шахснинг озодлиги, шани ва қадр қимматига қаратилган жиноятлардан бири бўлиб, халқаро уйишган жиноятчиликнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Бу борада юртимизда қатор қонун ва қонун ости хужжатлари қабул қилинган. Жумладан, 2008 йил 17 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, 2008 йил 8 июлда “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қароридир. Унга асосан республикамизда одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда. Идоралараро комиссиянинг вазифаларидан бири бу- давлат органлрини одам савдосига қарши курашиш йўналишидаги фаолиятини бирлаштириш ҳисобланади.

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Жумладан; Ички ишлар вазирлиги, Давлат хафсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси одам савдосига қарши курашиш фаолиятини амалаг оширувчи давлат органлари ҳисобланади. Бу борада Давлат божхона қўмитаси унинг худудий божхона бошқармалари бу турдаги жиноятчиликка қарши курашишда олдинги ўринларда туради. Шу каби жиноятларнинг олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан турли тадбирлар, давра суҳбатлари ҳамда хорижий давлатга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётган фуқаролар билан тегишли идора ва вазирликларнинг масъул ходимлари ҳамкорликда профилактик тадбирлар ўтказиб, хорижий давлатда ишлашнинг қонуний асослари тўғрисида жойларда давра суҳбатлари ўтказилиб тушунтиришлар бериб келинмоқда.

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Хусусан, 2019 йил 30 июль куни “Халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Вилоят ички ишлар бошқармаси, Ташқи мехнат миграция агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Истиқболли авлод нодавлат нотижорат ташкилоти, Вилоят телевидениеси билан ҳамкорликда Сирдарё туманидаги Қозоғистон Республикасини Ўзбекистон Республикаси билан боғлаб турувчи “Сирдарё” чегара божхона постида чет давлатларга ишлаш мақасдида чиқиб кетаётган фуқаролар билан якка тартибда сухабат олиб борилди. Суҳбат жараёнида фуқароларга чет давлатда ишлашнинг қонуний асослари ҳақида тушунчалар берилиб одам савдосига қарши курашиш борасида фуқароларга давлат органлари ва “Истиқболли авлод” ташкилоти томонидан тайёрланган ишонч номерлари акс эттирилаган 500 дона буклетлар тарқатилди.

Шунингдек, фуқароларга одам савдоси қурбонига айланган шахслар ёки чет давлатларда ишлаб, мажбурий мехнатга жалб қилинган Ўзбекистон Республикасига қайта олмаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар ҳақида маълумотларга эга бўлса, “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилотининг (+99895) 290-94-94 ишонч телефонларига ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 227-89-45 рақамли ишонч телефонига хабар бериш лозимлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида мутасадди давлат орган ходимлари томонидан бугунги кунда ёшларнинг тез ва осон пул топиш учун чет давлатларга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётганликлари, кўп ҳолларда улар одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганликлари мисоллар билан тушинтирилиб берилди. Суҳбат давомида ушбу жиноятнинг оғир оқибатлари, айрим ёшлар билиб-билмай одам савдоси қурбонига айланиб қолаётганлиги ҳамда турли ҳил диний оқимлар таъсирига тушиб қолаётганликлари ачинарли ҳолат эканлиги, бугунги кунда ёшлар тарбияси учун жамоатчилик, маҳалла, давлат органлари, Ёшлар иттифоқи, Ташқи меҳнат миграция агентлиги, Истиқболли авлод нодавлат нотижорат ташиклоти, ва ота-оналарнинг бу борадаги маъсулиятини янада ошириш борасида сўз юритилиб кенгрок тушунчалар берилди.

С. Эсанбоев

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Report Page