“Менинг оилам – маънавий бойлигим” мавзусида амалий семинар-тренинглар бўлиб ўтди

 “Менинг оилам – маънавий бойлигим” мавзусида амалий семинар-тренинглар бўлиб ўтди

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан республика миқиёсида  “Маънавият фестивали” ўтказилмоқда.

Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23-25 июль кунлари Сирдарё вилоятининг туман ва шаҳарларида “Менинг оилам – маънавий бойлигим” мавзусида амалий семинар-тренинглар бўлиб ўтди. Бунда Жамила Шермуҳаммедова Феруза Акрамова, Жавдат Пўлатов каби психологлар ҳамда “Кўкалдош” мадрасаси имом-хатиблари ва маънавиятчилардан иборат тарғиботчиларнинг ишчи гуруҳи оилада маънавий муҳитнинг аҳамияти мавзусида семинар-тренинг ўтказди. 

Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Семинар давомида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод, Сирдарё, Оқолтин, Сардоба, Боёвут, Ширин, Янгиер каби туман ва шаҳарларида  оилавий ажримларни олдини олиш, ундаги маънавий соғлом муҳитни яратиш, келажак авлод онгига миллий қадрият ва анъаналаримизни чуқур сингдиришга бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди.

Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Носоғлом оилалар билан алоҳида ишланди, уларнинг дарди, муоммосига ечим топилди. Жумладан, Янгиер шаҳридаги “Шодлик”, “Обод юрт”, “Наврўз” МФЙдаги ўзаро низоли ажримдаги оилаларнинг бир қанчаси яраштирилиб, яхлит оила сифатида тикланди.   

Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

        Тарғиботнинг сўнгги 25-июль кунида Республика маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамкорлигида вилоят ҳокими ўринбосари, зиёлилар, психолог ва дин вакиллари каби ишчи гуруҳлар ўртасида илмий-амалий семинари ўтказилди.  

Фото: Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

         Семинарда Республика маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар гуруҳи томонидан 20 нафар маърифат тарғиботчилари аъзоликка қабул қилинди.

Республика маънавият ва маърифат маркази Сирдарё вилоят бўлими

Report Page