Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Ховосдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. 

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Ховосдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. 

 Sirdaryo Xabarlari
Фото: Беҳзод Ҳамраев / Telegram

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи полковник С.Т.Зупаров ва Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Ғ.Ғ.Мухамедовлар 24 июль куни Сирдарё вилояти Ховос туман марказида бунёд этилаётган “Xovos city” мажмуасида бўлиб, марказдаги қурилиш ишларида хизмат қилаётган Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари билан учрашув ташкил этилди. Маълумот ўрнида, бу ерда 30 та беш қаватли уй-жойларнинг қурилиш ишлари бажарилмоқда. Уларда икки ва уч хонали  760 та хонадон бўлиб, шундан 600 таси арзон уйлардир.  

Фото: Беҳзод Ҳамраев / Telegram

Бундан ташқари, янги шаҳарчада маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари бинолари, таълим ва маданият масканлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шоҳобчалари барпо этилиши кўзда тутилган. 

Фото: Беҳзод Ҳамраев / Telegram

Ховос туманидаги “Xovos sity” марказида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларига Сирдарё вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан қурувчи пудратчиларига кўмак бериш мақсадида жорий йилнинг 17 май кунидан бошлаб жами 102 нафар ходимлар жалб этилган. 

Фото: Беҳзод Ҳамраев / Telegram

“Xovos sity” маркази қурилишида иштирок этаётган шахсий таркиб учун марказнинг ўзида 8 та ётоқ учун мўлжалланган ва маиший палаткалар ўрнатилиб, шахсий таркиб 3 махал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда  

5 та алоҳида бўлмадан иборат кўчма ҳаммом ва бошқа зарурий шароитлар яратилган. Шунингдек, шахсий таркибга қулайлик яратиш мақсадида марказда кўчма дўкон ташкил этилган. 

Фото: Беҳзод Ҳамраев / Telegram

Полковник С.Т.Зупаров томонидан ушбу қурилиш жараёнида юртимиз фаравонлиги йўлида беминнат хизмат қилиб, ўз ҳиссаларни қўшиб келаётган ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларига яратилган шарт-шароитлар билан танишиш ва шахсий таркиб билан ўтказилган сухбатлар жараёнида уларнинг шароитларини янада яхшилаш, ўрнак ва намуна бўлиб хизмат қилаётган ходимларни имконият даражасида рағбатлантириш ҳамда хизматдан бўш вақтларда уларга кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида турли маданий томоша ва концертлар ташкиллаштириш бўйича топшириқлар берилди. Учрашув жуда қизғин ва мунозараларга бой бўлди. Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи полковник С.Т.Зупаров шахсий таркибга келгуси ишларида куч-қувват ва омадлар ёр бўлишини тилади.

Беҳзод Ҳамраев,

Сирдарё вилояти ЁХБ матбуот хизмати

Report Page